"Вулверхэмптон"нинг мавсум сўнггида АПЛни тарк этиши маълум бўлди
- 21-апрел, 03:05
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Вулверхэмптон" 2025/26 мавсуми якунларига кўра Англия Премьер-лигасида қолиш имкониятини йўқотди.
Жамоа 33-тур доирасида "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйин 0:0 ҳисобида якунланганидан кейин, математик жиҳатдан ҳам АПЛда қолиш имконидан маҳрум бўлди.
Маълумот учун, "бўрилар" 33 ўйинда 17 очко тўплаб, турнир жадвалида 20-ўринни эгаллаб турибди. Клуб сўнгги 8 мавсум давомида юқори дивизионда иштирок этиб келаётган эди.
Премьер-лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ