
Волкановски UFC тарихидаги энг яхши ярим енгил вазн тоифасидаги жангчи кимлигини айтди
- 2-май 2024, 21:00
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Алекс Волкановски промоушен тарихидаги энг яхши ярим енгил вазн тоифасидаги жангчи кимлигини айтди.
“Мен Жозе Альдо номини айтаман, чунки у узоқ вақт чемпионлик унвонини эгаллаб турган. У кутилмаган қийинчиликларга дуч келиб, жароҳатлар билан курашиши керак бўлганда ҳам, барибир чемпионликни сақлаб қолганди. Альдога қойил !!!", - дея Волкановски сўзларини келтиради ММА Fighting.
Эслатиб ўтамиз, Альдо(31-8) ўзининг навбатдаги жангини 5 май куни "UFC 301" турнирида ўтказади. Бразилиялик жангчининг рақиби америкалик Жонатан Мартинес(19-4) бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ