Виржил ван Дейк АПЛнинг жорий мавсумида энг кўп пас берган футболчига айланди

Виржил ван Дейк АПЛнинг жорий мавсумида энг кўп пас берган футболчига айланди

Виржил ван Дейк жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида энг кўп узатма амалга оширган футболчи бўлди. "Talksport" маълумотига кўра, "Ливерпуль" ҳимоячиси ҳисобида ҳозирга қадар 2 144 та пас бор.

Рейтингнинг иккинчи ва учинчи поғоналари ҳам марказий ҳимоячиларга тегишли. Льюис Данк ("Брайтон") 2 109 та узатма билан иккинчи, Трево Чалоба ("Челси") эса 1 943 та пас билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тўртинчи поғонадан яна бир ҳимоячи жой олган — Йоаким Андерсен ("Фулхэм"). Унинг ҳисобида 1 869 та узатма мавжуд.

Рейтингни ярим ҳимоячи Эллиот Андерсен ("Ноттингем Форест") якунлаб турибди. У жорий, ҳали тўлиқ якунланмаган мавсумда 1 855 та пас берган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ