VI Ислом бирдамлик ўйинлари.  Яна бир боксчимиз ярим финалда!

VI Ислом бирдамлик ўйинлари. Яна бир боксчимиз ярим финалда!

  • 6-ноябр 2025, 22:12
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри VI Ислом бирдамлик ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади. 

Мусобақанинг бокс баҳслари доирасида бугун, 3 нафар боксчи қизларимизнинг жанглари ўрин олганди. Улар чорак финалдан юришларини давом этмоқда.

Вакиламиз Хуморабону Мамажонова -57 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, покистонлик Лаура Акрамни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Маълумот учун, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Моҳира Аҳмедова ва жазоирлик Чаиб Ичрак тўқнашуви кутмоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ