Велоспорт. Ҳамюртимиз Малайзиядаги турнирда чемпион бўлди
- 7-январ, 21:08
- Javohir Malikov
- 0
- Велоспорт
Айни кунларда Малайзиянинг Нилай шаҳрида велотрек бўйича “ASEAN TRACK SERIES” мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сергей Ростовсев олтин медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга омниум йўналишида эришди. Қайд этиш жоиз, икки босқичда ташкил этиладиган мазкур турнирда 6 нафар ҳамюртимиз янги мураббийлар Ёхан Донбуш (Германия) ҳамда Олга Забелинская қўл остида қатнашишмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ