Усмон Нурмагомедов ва Илия Топурия жанги учун барча харажатни ўз чўнтагимдан тўлайман!
- 22-сентябр, 18:35
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Таниқли менежер Али Абдуль-Азиз Усмон Нурмагомедовнинг Илия Топурия билан UFC даги дебюти учун ўз чўнтагидан тўлашга тайёр.
"Орзумдаги жанг - Усмон ва Топурия тўқнашуви... Агар UFC буни хоҳласа, барчасини чўнтагимдан тўлайман. Мен буни кўришни жуда хоҳлардим.
Шундан сўнг Илия Жастин Гэтжи билан ҳам жанг қилмайди... Менимча, Жастин уни ўнтадан тўққиз баҳсда мағлуб этади. Биласанми нега? Чунки америкаликда ғалаба калити бор. Шу боис мазкур қарама-қаршилик ҳеч қачон ўтказилмайди", – деди менежер.
Маълумот учун, Усмон Нурмагомедовнинг PFL билан шартномаси якунланган. Энди россиялик қайси лигада иштирок этиши йил охиригача аниқ бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ