- #UFC
- #Конор Макгрегор
- #Хабиб Нурмагомедов
- #АҚШ
- #Дана Уайт
- #ММА
- #Усман Нурмагомедов
- #Илия Топурия
- #Жастин Гэтжи
- #Тўрабек Хабибуллаев
Усмон Нурмагомедов: "Мен UFC га ўтсам, ҳаммаси ўзгаради"
- 4-июн, 00:59
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов UFC га ўтса, мухлисларнинг бу спортга қизиқишини қайтара олишини айтди.
"Топурия ва Гэтжи ўртасидаги баҳс қайси санада бўлишини аниқ билмайман. Ҳа, бу рост! Хабиб ва Конор жанг қилганида эса бу ҳақда болалар, оналар, бувилар гапиришарди.
Оқ Уйдаги турнир жуда катта савияда ташкил этилади, бироқ ҳозирча ҳеч ким Илия ҳамда Жастин тўқнашувини муҳокама қилмаяпти. Нега? Балки бу "митти бола" (Топурия назарда тутилмоқда) ўзи ўйлагандек машҳур эмасдир... Одамлар UFC нинг енгил вазн тоифасидаги жангларига қизиқмай қўйди, лекин мен у ерга борсам, ҳаммаси ижобий томонга ўзгаради", - деди Нурмагомедов "MMA Junkie" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Топурия ва Гэтжи қарама-қаршилиги 15 июнь куни Оқ Уйда ўтказилади.