
Усик ММАда жанг қилиши мумкин
- 12-июл 2024, 18:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Бокс
Украиналик машҳур боксчи Александр Усикнинг мураббийи Сергей Лапин шогирди тез орада ММАга ўтиши мумкинлигини инкор этмади.
“Саша шу авлоднинг энг яхши боксчиси эканлигини исботлади. Тайсонни нафақага жўнатгандан сўнг, у жанг санъатининг бошқа турларида иштирок этиш вариантларини кўриб чиқиши мумкин. У ММА ва BKFC қоидаларига кўра бемалол жанг қила олади. Тасаввур қилинг-а, Усик ва Жон Жонс сайёрадаги энг кучли йигит номи учун курашмоқда. Ёки қафасда Жошуа билан учинчи жанг. Балки ҳатто Жейк Пол билан ҳам жанг бўлиши мумкин”, - дея Лапиннинг сўзларини келтиради Mirror портали.
Эслатиб ўтамиз, Усик ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг 19 май куни Саудия Арабистонида Тайсон Фьюрига қарши ўтказди ва унда ҳакамларнинг қарорига (114-113, 113-114, 115-112) кўра ғалаба қозонди.