"Унинг қайтиши жамоага қувонч олиб келди"
- 23-март 2025, 17:10
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Франция терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени октябрь ва ноябрь ойларидаги ўйинларни ўтказиб юборган ҳужумчи Килиан Мбаппенинг миллий жамоага қайтиши ҳақида фикр билдирди.
- Унинг терма жамоага қайтганидан жуда хурсандман. Биз бу ҳақда клубда суҳбатлашдик. У қайтишни жуда хоҳларди. Килиан терма жамоага ўзига хос қувонч олиб келди. У етакчи, ва у биз билан бўлганидан жуда мамнунмиз, - деди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Франция терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида Хорватияга қарши майдонга тушади. Ўйин Франциянинг "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда Франция 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ