Умтити фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум
- 22-июл 2023, 05:58
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Яқиндагина "Барса" билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган Самуэль Умтити фаолиятини "Лилль" клубида давом эттиради, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Умтити ва Франция клуби ўзаро келишиб олган. У тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди. Тез орада расмий хабар эълон қилинади.
Жаҳон чемпионига Франция чемпионати бегона эмас. У 2009-2016 йиллар оралиғида "Лион" таркибида тўп тепган. "Барса" ҳимоячини 25 миллион еврога сотиб олганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ