Умаровнинг голи "Ордабаси"ни мағлубиятдан қутқариб қолди
- 25-август 2024, 23:02
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Қозоғистон чемпионати 18-туридан ўрин олган "Ордабаси" - "Актобе" баҳси якунига етди.
"Ордабаси" сафидаги икки легионеримиз Жасур Яхшибоев ва Шахбоз Умаров ўйинни асосий таркибда бошлади.
Ўйиннинг 13-дақиқасида "Актобе" таркибидаги Себальос ҳисобни очган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди. 72-дақиқага келиб эса юртдошимиз Шахбоз Умаров рақиб дарвозасини ишғол этди ва кучларни тенглаштирди.
Ўйин якунига қадар ҳисоб сақланиб қолди ва жамоалар бир очкодан қўлга киритишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ