UFC тарихидаги энг яхши 5 та жангчи ким? Хамзат Чимаев жавоб берди.
- 14-август 2025, 12:50
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC юлдузи Хамзат Чимаев Шимолий Америка промоушени тарихидаги энг яхши 5 нафар жангчини санаб ўтди.
"Энг зўрларни айтишга келганда биринчи навбатда ким, чўққида қанча вақт қолганига қараш керак... Менинг фикримча, Жон Жонс, Жорж Сент-Пьер, Хабиб Нурмагомедов, БЖ Пенн ва Ислом Махачев тарихдаги энг зўрлари. Улар аллақачон буни исботлаб бўлган", - деди чеченистонлик матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Хамзат 17 август куни "UFC 319" турнирида ўрта вазн чемпиони Дрикус дю Плессига қарши октагонга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ