UFC тарихидаги 5 нафар энг яхши курашчи ким?
- 21-феврал 2025, 15:19
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Британиялик собиқ UFC чемпиони Майкл Биспинг UFC тарихидаги 5 нафар энг яхши курашчи кимлигини айтди. Ушбу рўйхатдан, Хабиб Нурмагомедов, Генри Сехудо, Ислом Махачев, Хамзат Чимаев ва Даниэль Корьме ўрин олди.
"Ҳабиб Нурмагомедов - энг зўр курашчи. Айнан шу маҳорати туфайли у барча рақибларини мағлуб этган. Ҳамма унинг нима қилишини баҳс олдидан биларди, бироқ Хабибнинг усулига қарши ҳеч нарса қўллай олишмасди" - деди Биспинг.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов охирги жангида Жастин Гэтжини 2-раундда сабмишн эвазига таслим қилганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ