UFC рейтинги ўзгариб кетди
- 11-феврал 2025, 12:35
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган "UFC 312" турниридан сўнг промоушен рейтинги янгиланди.
Унга кўра, яқиндагина Исраэль Адесаньяни мағлуб этган Нассуриддин Имамов ўрта вазн тоифаси рейтингида Шон Стриклендни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди.
"UFC 312" мусобақасида чемпионлик камарини ҳимоя қилган Дрикус Дю Плесси P4P рейтингида Белал Муҳаммадни бир поғона пастга тушириб, 6-ўринни эгаллади. UFC нинг яна бир юлдузларидан бири Чарльз Оливейра эса мазкур рейтингда 14-ўринга чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, "UFC Fight Night 251" турнири 15 февраль куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ