UFC октябрь ойининг энг яхши жангини эълон қилди

UFC октябрь ойининг энг яхши жангини эълон қилди

  • 1-ноябр 2025, 23:35
  • 0
  • MMA

UFC матбуот хизмати 5 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган Иржи Прохазка ва Халил Раунтри ўртасидаги жангни октябр ойининг энг яхши тўқнашуви деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарама-қаршиликда Прохазка 3-раундда апперекот зарбаси билан Раунтрини нокаутга учратган эди.

Бу ғалаба чехияликнинг профессионал фаолиятидаги ўттиз иккинчиси бўлди. Унинг ҳисобида, шунингдек, 5 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор. Америкалик эса саккизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг фаолиятида 15 ғалаба ва 1 та бекор қилинган жанг мавжуд.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ