UFC 249да яна бир Нурмагомедов жанг қилади
- 28-феврал 2020, 13:55
- 0
- MMA
Россиялик жангчи Умар Нурмагомедов UFCдаги дебют жангини 18 апрель куни Нью-Йоркда ўтказади.
UFC промоушени доғистонлик билан шартнома имзолаганини расман эълон қилган эди ва унинг дастлабки жанги қачонлигини ҳам маълум қилди. У Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон қарама-қаршилиги бўлиб ўтадиган кечада октагонга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Умар Нурмагомедов ҳисобида 12 та ғалаба бор. У бунгача, Fight Nights Global, PFL, GFC промоушенларида ўз жангларини ўтказган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ