УЕФА Миллатлар лигаси: Франция сафарда Туркияни мағлуб этди, Италия ўз уйида Бельгияга ютқазди
- 26-сентябр, 02:06
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
ФИФА кунлари доирасида УЕФА Миллатлар лигасининг 1-тур учрашувлари ўтказилди.
Жумладан, Франция Зинедин Зидан бошчилигидаги илк баҳсини Туркияга қарши ўтказди. Учрашув «учранглилар»нинг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голга Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.
Шунингдек, Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийлигига қайтганидан кейинги дебют ўйинида Бельгияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Голларни Доди Лукебакио ва Кевин Де Брёйне киритди.
Қолган баҳсларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
Грузия 0:1 Шимолий Ирландия
Арманистон 2:0 Латвия
Италия 0:2 Бельгия
Туркия 0:1 Франция
Венгрия 0:1 Украина
Польша 0:0 Босния ва Герцеговина
Швеция 2:1 Румыния
Черногория 2:1 Кипр
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ