U-17 ЖЧ. Португалия Швейцарияни, Австрия эса Японияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
- 21-ноябр 2025, 21:51
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган навбатдаги 2 тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Австрия бу босқичда Япония билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди. Учрашувдаги ягона голни 49-дақиқада Йоханнес Мозер томонидан киритилди.
Португалия терма жамоаси эса Швейцарияни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб (2:0), кейинги босқичга йўл олди. Тўқнашувнинг 41-дақиқасида Матеуш Миде ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 51-дақиқада эса Жозе Педру Формозу Нету орадаги фарқни 2 тага етказиб олиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Чемпионат мира U17
vs
Austria U17 won after full-time.Чемпионат мира U17
vs
Portugal U17 won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ