U-17 ЖЧ. Бразилия кичик камбэк амалга ошириб, пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди
- 18-ноябр 2025, 21:17
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичидан ўрин олган яна бир марказий тўқнашув ҳам якунланди.
Ушбу беллашувда Бразилия терма жамоаси Франция билан тўқнаш келиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди (4:3).
Дастлаб, ўйиннинг 33-дақиқасида Реми Химбер Францияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Беллашувнинг 89-дақиқасида эса Пьетро Таварес ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлиб, жамоасининг мағлубиятдан қутилиб қолишига сабабчи бўлди. Пенальтилар сериясида эса Бразилия терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Чемпионат мира U17
vs
Brazil U17 won after penalties.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ