U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон камбэк қурбонига айланиб, Ирландияга мағлуб бўлди
- 8-ноябр 2025, 22:33
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ирландияга қарши майдонга тушди. Учрашув 2:1 ҳисоби билан вакилларимизнинг мағлубияти билан якунланди.
Дастлаб, ўйиннинг 22-дақиқасида Абубакир Шукуруллаев ҳисобни очди. Аммо 33-дақиқада Макдоннелл гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада эса Майкл Нунан ҳаводан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.
Ушбу ғалабадан сўнг ирландияликлар жамғарган очколар сонини 6 тага етказиб, "J" гуруҳида бўлиб турибди.
Чемпионат мира U17
vs
Republic of Ireland U17 won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ