U-17 Жаҳон чемпионати. Миср — Венесуэла учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

U-17 Жаҳон чемпионати. Миср — Венесуэла учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

  • 6-ноябр 2025, 13:16
  • 0
  • Футбол

Хабарингиз бор,, айни пайтда Қатар яшил майдонларида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, ушбу мундиалда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам иштирок этмоқда.

Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги баҳсда фаолият олиб боришади.

Ҳакамларимиз 7 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Миср — Венесуэла терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ишлайди.

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шойусупов, Акмал Ғийосов

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ