Туркия Суперлигаси. Элдор Шомуродов рамзий жамоадан ўрин олди!
- 14-апрел, 13:19
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Туркия Суперлигасининг 29-тури ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ушбу турда Нури Шахин бошчилигидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда эса ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 2 бора рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди ҳамда "Sofascore" томонидан 8.7 баллга лойиқ кўрилди.
"Sofascore" портали тур якунлангандан сўнг рамзий жамоани эълон қилди. Мазкур 11 талик таркибдан Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ҳам жой олди.
Рамзий жамоа билан танишинг!

Эслатиб ўтамиз, "Истанбул Башакшеҳир" навбатдаги учрашувини 19 апрель куни "Трабзонспор"га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ