Туркия Суперлигаси. Алиқулов тўлиқ учрашув ўтказган ўйинда "Ризеспор" нурсиз дуранг қайд этди
- 17-август 2025, 01:55
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Туркия Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Аланьяспор" - "Ризеспор" ўртасидаги тўқнашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўзбекисто миллий терма жамоамиз аъзоси ва етакчиси Ҳусниддин Алиқулов эса беллашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўтказди. Шунингдек, учрашувнинг 65-дақиқасида ҳамюртимиз сариқ карточка билан жазоланди.
Маълумот ўрнида, "Ризеспор" ушбу дуранг орқали мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди ва 7-ўринга кўтарилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ