
Туркия сафарда Хорватия устидан зафар қучди
- 13-октябр 2023, 01:52
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Евро-2024" саралашидан ўрин олган Хорватия - Туркия учрашуви бўлиб ўтди ва унда туркиялкилар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдаги ягона голни 30-дақиқада Йилмаз урди. Ҳужумчи қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, Ливакович дарвозасини ишғол қилди.
3 очкони қўлга киритган Туркия гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди. Хорватия эса 2-поғонага тушиб кетди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ