Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди
- 14-октябр, 06:12
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Туркий давлатлар, жумладан Ўзбекистон футболчилари эндиликда Туркия чемпионатида легионер эмас, маҳаллий турк ўйинчилари мақомида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда TRT Haber нашри ўз манбасига таяниб хабар берди.
Маълумотга кўра, Туркия ҳукуматидаги Адолат ва тараққиёт партияси (AK Parti) раиси ўринбосари Кюршад Зорлу туркий дунёдан келаётган футболчилар учун янги тартиб устида иш бошланганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, туркий давлатлардан келган футболчилар мақомини ўзгартириш бўйича амалий ишлар старт олган. Мазкур масала юзасидан Туркия футбол федерацияси президенти билан ҳам музокаралар ўтказилган.
- Бу фақат мақомни ўзгартириш билан чекланмайди. Агар лойиҳани охиригача етказсак, 200 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган катта туркий маконда ёш истеъдодларни кашф этиш имкониятига эга бўламиз.
Уларни ўз мамлакатларидаги академия ва ёшлар тизимларида ривожлантириб, Европа, жаҳон чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақаларда миллий терма жамоаларимизнинг натижаларини оширишни мақсад қилганмиз, — дея Зорлудан иқтибос келтиради манба.
Ўзбекистондан ҳозирги пайтда Туркия Суперлигасида уч нафар футболчи тўп сурмоқда: вингер Аббосбек Файзуллаев ва ҳужумчи Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов эса, 2023 йилдан бери "Ризеспор" ўйинчиси ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов ўтган мавсумда Туркия чемпионатида 22 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида ғолиб чиққан эди.
Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади
Раҳмоналиев Чемпионлар лигасида тарихий ғалабани нишонлади
“Сити” сардори ПСЖга қарши тўқнашув олдидан Ҳусановнинг номини алоҳида тилга олди
Ҳусанов-чи? “Манчестер Сити” барча юлдузлари тарқалиб кетадиган бўляпти