Туркия клуби “Ливерпуль”дан иккита футболчи олиб келмоқчи
- 31-январ, 17:31
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Бешиктош" клуби "Ливерпуль" қанот ҳимоячиси Константинос Цимикас билан тўлиқ келишувга эришди. Айни пайтда турк клуби грециялик футболчи ва "Лацио" вакили Нуну Таварешни танламоқда. "Бешиктош" яқин 24-48 соат ичида аниқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Санти Ауна X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, "қора-оқлар" шунингдек мерсисайдликлар дарвозабони Георгий Мамардашвилини жорий мавсум охиригача 2 млн евро эвазига ижарага олишни таклиф қилган.
Ўтган ёздан бери Цимикас "Рома"да ижара асосида ўйнамоқда. У барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, голли узатмани амалга оширди.
Мамардашвили жорий мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг учтасида "ноль"га жавоб қайтарди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ