Турк юлдузи 150 миллион еврога баҳоланди
- 12-октябр, 12:25
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Арсенал” ва “Тоттенхэм” клублари “Ювентус” қанот ҳужумчиси Кенан Йилдизга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча Турин клуби 21 ёшли вингерни келаси трансфер ойнасида сотишга тайёр ёки тайёр эмаслиги маълум қилинмаган. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
- Агар “Ювентус” уни сотадиган бўлса, трансфер қиймати, шубҳасиз, тўққиз хонали рақам билан ифодаланадиган сумма бўлади. Албатта, 110 ёки 120 миллион евро эмас, балки 150 миллион еврога яқинроқ миқдор ҳақида гап кетади.
Агар мен 100 миллион евродан ортиқ пулга сотилиши аниқ бўлган бир футболчини айтишим керак бўлса, бу “Ювентус”дан Кенан Йилдиз бўларди, - дея Ди Марционинг сўзларини келтирди Goal.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.