«Тоттенхэм» Педро Поррони 90 миллион еврога баҳолади
- 15-октябр, 23:29
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
«Барселона» «Тоттенхэм» ҳимоячиси Педро Поррони ёзги трансфер ойнаси учун мақсадлар рўйхатига киритди. Лондонликлар футболчи учун камида 90 миллион евро талаб қилмоқда.
Журналист Грэм Бейлининг TEAMtalk нашрида хабар беришича, «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари 2027 йилда Поррони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Футболчининг вакиллари ҳар икки клуб билан алоқага чиқиб, эҳтимолий трансфер масаласини ўрганмоқда.
«Тоттенхэм» испаниялик футболчи учун 75 миллион фунт стерлинг, яъни тахминан 88,6 миллион евро ва қўшимча бонуслар талаб қилмоқда. Бу сумма ўнг қанот ҳимоячилари учун жаҳон трансфер рекордини янгилаши мумкин. Ҳозирги рекорд 2021 йилда ПСЖ «Интер»дан Ашраф Ҳакимийни 67 миллион еврога сотиб олганида қайд этилган.
Порро ўтган ёзда «Тоттенхэм» билан шартномасини яна беш йилга узайтирган. Бу эса лондонликларга музокараларда устунлик беради. Испаниялик футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ҳимоячининг келажагига жамоанинг майдондаги натижалари ҳам таъсир қилиши мумкин. Порро янги шартномани Роберто Де Дзерби қўл остида «Тоттенхэм» рақобатбардош жамоага айланишига ишонган ҳолда имзолаганди.