"Тоттенхэм" Мойзе Кинни трансфер қилишни мақсад қилди
- 8-апрел, 13:06
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Агар мавсум якунларига кўра "Тоттенхэм" Премьер-лигада қолса, жамоа ёзги трансферлар ойнасида жиддий кучайиши мумкин.
Янги бош мураббий Роберто де Зерби асосий мақсад сифатида "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кинни белгилади, деб хабар беради "Calciomercato". Лондонликлар 26 ёшли футболчини кейинги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Итальян футболчисининг қиймати Transfermarkt порталига кўра, 40 миллион еврони ташкил қилади. Унга қизиқиш билдирган илк жамоа "Милан" эди. Мойзе Киннинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади.
Маълумот ўрнида, Роберто де Зерби "Тоттенхэм"га март ойи охирида раҳбарлик қилиб, Игор Тудорнинг ўрнини эгаллади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ