Тони Кроос Ламин Ямални дунёдаги энг иқтидорли футболчи деб атади
- 7-апрел, 15:33
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Барселона" вингери Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
Германиялик мутахассиснинг фикрига кўра, ҳозирги кунда дунёдаги энг иқтидорли футболчи айнан Ямалдир. "Ламин Ямал – ҳозирги кунда жаҳон футболининг энг катта иқтидори", – деди Кроос "The Touchline" нашрига.
Ямал ҳали 18 ёш бўлса-да, у "Барселона" биринчи жамоаси сафида 147 та расмий ўйинда майдонга тушган. Ушбу учрашувларда Ламин 46 та гол урди ва 50 та голли узатма берди.
Ҳозирда каталонияликлар Испания чемпионати жадвалида пешқадам. 2-ўриндаги "Реал"дан 7 очкога ортда қолмоқда. Май ойида жамоалар ўртасида "Эл-класико" бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ