Тожикистон ва Россия ўртасидаги ўйинда ўзбекистонлик ҳакамлар ишламоқда
- 8-ноябр 2022, 13:28
- 0
- Мини-футбол
Футзал бўйича Тожикистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ҳамюртларимиз ФИФА ҳакамлари — Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов бошқариб боришмоқда. Уларга захира ҳакамлари сифатида тожикистонлик ФИФА реферилари — Бехруз Муртазоев ва Сухроб Сатторовлар ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Тожикистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари кеча ва бугун ўтказилади. Кечаги баҳсда қўшниларимиз россиялик футзалчиларни 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Бугунги баҳс Душанбедаги кўп функцияли спорт мажмуаси – Теннис ва сув спорти саройида Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ