Тезкор: “Реал” Арбелоани ҳам ҳайдайдиган бўляпти
- 22-феврал, 12:34
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти яна бош мураббийни ўзгартириш масалани кўтарди. Бу ҳолат Альваро Арбелоа шогирдлари “Осасуна” майдонида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин келиб чиққани айтилмоқда.
Энди Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида 25 февраль куни “Бенфика”га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви Арбелоанинг бош мураббийлик лавозимидаги тақдирини ҳал қилиши айтилмоқда.
Бу ҳақда Sport.es сайти хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “Реал” футболчилари “жамоа ва унинг атрофида содир бўлаётган барча жараёнларга ишончни йўқота бошлаган, клуб раҳбарияти эса Арбелоанинг тактикасини тушуна олмаяпти.
“Қироллик клуби” раҳбарларига мураббийнинг футболчиларга ёқишга қаратилган қарорлари мақбул келмаяпти, ўйин давомида амалга оширилаётган алмаштиришлар эса тушуниб бўлмас даражада, деб ҳисобланмоқда.
“Реал” Арбелоадан соврин кутяпти. Шу билан бирга агар “Бенфика”га қарши ўйин муваффақиятсиз якунланса, 43 ёшли мутахассис билан шартномани бекор қилиш масаласи ҳам истисно этилмайди.
Таъкидланишича, “Реал” раҳбарияти бундай сценарийдан қочишни истайди, чунки ҳозир бош мураббийликка муносиб номзод йўқ, бундан ташқари февраль ойи мавсум давомида учинчи мураббийни тайинлаш учун жуда эрта муддат ҳисобланади.