Теренс Кроуфорд ва Сауль Альварес ўртасидаги жанг бошқа санага кўчирилди
- 14-май 2025, 16:53
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Америкалик таниқли боксчи Теренс Кроуфорд ва мексикалик Сауль Альварес ўртасидаги мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг янги санага кўчирилди. Бу ҳақда "The Ring" нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, 13 сентябрда ўтказилиши белгиланган баҳс бир кун кейин, аниқроғи, 14 сентябрда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, охирги жангида Кроуфорд вакилимиз Исроил Мадримовни очколар эвазига мағлуб этган бўлса, "Канело" кубалик Уильям Скулл устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ