Теннисчимиз “Ролан Гаррос” турнирини ғалаба билан бошлади
- 26-май, 10:57
- Javohir Malikov
- 0
- Теннис
Жаҳон тасниф жадвалида 89-поғонани эгаллаб турган теннисчимиз Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” турнирида биринчи босқич ўйинини ўтказди. Руминиялик Кристиан Жаклинга (33-рейтинг) қарши кортга чиққан юртдошимиз 3 сет давом этган ўйинда ғалабага эришди.
Камилла Раҳимова – Кристиан Жаклин (Руминия) 6:3, 4:6, 6:4
Раҳимова иккинчи давра баҳсини чехиялик Каролина Муховага қарши ўтказади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ