Теннисчиларимиз Австралия очиқ чемпионатидаги рақибларини билиб олишди
- 16-январ, 10:43
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Теннис
Теннис бўйича жорий йилнинг дастлабки “Катта дубулға” турнири – Австралия очиқ чемпионатининг асосий даврасига қуръа ташланди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси Камилла Раҳимова ҳамда Полина Кудерметова дастлабки босқичда қуйидаги рақибларга қарши кортга чиқишади:
Камилла Раҳимова – Кори Гауфф (АҚШ)
Полина Кудерметова – Гуёмар Де Реалес (Испания)
Қайд этиш жоиз, К.Гауфф дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси ҳисобланади. Учрашувлар 18 январ кунига белгиланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ