Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа жангида кимнинг қўли баланд келади?
- 8-октябр, 13:52
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Британиялик боксчи Даниэль Дюбуа ватандошлари — Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасида кутилган тарихий жанг борасида ўз фикрини билдирди.
"Ростдан ҳам шу жанг ўтказилиши ва барча саволларга нуқта қўйилишини истайман. Мазкур баҳс ҳақида жуда кўп ва жуда узоқ гапирилди. Иккисининг ҳам рингда юзма-юз тўқнашганини кўриш ажойиб бўлади, чунки улар Британия боксида ҳақиқий афсоналар. Менимча, ғалаба Фьюри томонида бўлади", – деди Дюбуа.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа қарама-қаршилик 11 декабрь куни Уэльснинг Кардифф шаҳрида ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ