Тарихий натижа: Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида 3-ўринни эгаллади!
- 17-сентябр, 16:43
- Javohir Malikov
- 0
- Шахмат
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган 3-шахмат паралимпиадасида 36 та давлатдан 41 та жамоа ва 164 нафар етакчи шахматчи иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та таркиб билан қатнашди.
Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақа якунига кўра Полша 1-ўрин, Куба 2-ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон паратерма жамоаси 11 очко билан 3-ўринга сазовор бўлди. Бу — Ўзбекистон парашахмати тарихида илк бор Олимпиадада қўлга киритилган бронза медалидир.
Самарқанд мезбонлик қилган 3-Парашахмат олимпиадаси жамоалар сони ва иштирокчилар қамрови бўйича ҳам рекорд натижа қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ