
Таниқли дарвозабон Роналдунинг жамоадошига айланди
- 24-июн 2024, 00:59
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Войцех Шенсний "Ювентус"ни тарк этишга яқин.
34 ёшли дарвозабоннинг "Ан-Наср"га трансфер масаласи деярли ҳал бўлди, дея хабар берди "Football Italia" нашри.
Манба берган хабарга кўра, Шенсний бу ёзда риёдликлар сафига ўтмоқчи бўлмаган. Шундай бўлса-да, йиллик 19 миллионлик евролик таклиф уни шартнома имзолашга кўндирган.
Қайд этилишича, "Ан-Наср" "Ювентус"га мазкур трансфер учун тахминан 4 миллион евро тўлайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ