Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Шу кунларда Жиззах шаҳри таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар иштирокидаги баҳсларнинг илк кунида 9 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. 

Муросасиз беллашувларда Беҳруз Салимов (-54 кг), Назарали Назаров (-63 кг), Мироншоҳмирзо Музаффаров (-74 кг), Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг), Мадина Шониёзова (-46 кг), Лайло Зайниддинова (-53 кг), Диёра Азизова (-62 кг), Сабина Пардаева (-73 кг) ва  Ирода Миртожиева (+73 кг) ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритишди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ