Таэквондо. Рим Гран-присида иштирок этадиган таркибимиз маълум
- 2-июн, 11:23
- Javohir Malikov
- 0
- Яккакурашлар
5-7 июнь кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтади. G-6 таснифидаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда иштирок этади. Мамлакат таеквондо ассоциациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз қуйидаги таркибда Апеннин ярим оролига йўл олади:
Эркаклар:
-58 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-68 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-80 кг: Жасур Жайсунов
+80 кг: Марат Мавлонов
+80 кг: Ёдгорбек Жўрабоев
Аёллар:
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Осипова
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ