Светлана Осипова жаҳон чемпионатларидаги учинчи медалини қўлга киритди
- 27-октябр 2025, 22:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи медалига сазовор бўлди. Финалгача Хитой Таипейи, Жанубий Корея ва Хитой вакилларини мағлуб этган Светлана Осипова (+73 кг) ҳал қилувчи баҳсда туркиялик Нафиса Кушга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Бу Осипованинг жаҳон чемпионатларидаги учинчи медали бўлди. Бунгача унинг ҳисобида дунё биринчиликларининг 1 тадан олтин ва кумуш медаллари бор эди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ