
"Сурхон" Анталиядаги ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда ютқазди
- 2-феврал 2024, 02:05
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Термизнинг “Сурхон” клуби Анталиядаги йиғини доирасида бу сафар Словакиянинг “Марибор” жамоасига қарши назорат беллашувида майдонга тушди.
Учрашувда “Марибор” ҳужумчиси Арнел Якуповичнинг бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилди. У 10, 54 ва 66-дақиқаларда “Сурхон” дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
“Сурхон”: Артём Потапов, Беҳруз Шайдулов, Диёр Рамазонов, Нодир Неъматхонов, Суннатилла Хамиджонов, Бобур Асқаров, Дмитрий Плетнёв, Асадбек Каримов, Достон Турсунов, Улуғбек Ҳошимов, Силванус Нимели.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ