Суперлиганинг 7-туридан сўнг турнир жадвали қандай кўриниш олди?
- 14-апрел, 23:54
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 7-тури ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ушбу тур доирасида бир неча қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда таслим этди (2:0). "Локомотив" эса сафарда "Динамо"дан устун келди (2:1). "Насаф" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади (1:1). "Пахтакор" "Машъал"ни, "Нефтчи" эса "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратган ҳолда, навбатдаги 3 очколарини қўлга киритишди.
Мазкур турдан сўнг "шерлар" етакчиликни сақлаб қолди, "йўлбарслар" эса рақибини таъқиб қилмоқда. Муборакнинг "Машъал" клуби 7 турдан сўнг ҳали очко тўплай олмади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ