Суперлигада ўтган ойнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди
- 8-май 2025, 14:40
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлигада апрель ойининг энг яхши футболчисини маълум қилди. Унга кўра, "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев совринга муносиб деб топилди.
Терма жамоамиз футболчиси апрель ойида 5 та баҳсда майдонга тушиб 6 та гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.
Маълумот ўрнида, Сергеев Осиё кубогида олинган жиддий жароҳатдан сўнг, бу мавсумдан эътиборан "Пахтакор"га қайтди. Шу пайтгача умумий 8 учрашувда майдонга тушди ва 6+2 натижани қайд этди. Шулардан, юқорида ёзилганидек, 6+1 натижа апрель ойига тўғри келди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ