Суперлига. Сентябрь ойи учун энг яхши мураббий номзодлари аниқ бўлди

Суперлига. Сентябрь ойи учун энг яхши мураббий номзодлари аниқ бўлди

Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. 

Рўзиқул Бердиев ("Насаф") — 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар фарқи 8:1

"Насаф" "Бухоро" (5:0), "Қизилқум" (1:0) ва "Хоразм"ни (2:1) мағлуб қилиб, 9 очко ишлашга муваффақ бўлди. 

Отабек Нарзуллаев ("Машъал") — 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 2:1

"Машъал" ўтган ойда мағлуб бўлмади. Жамоа дастлаб "Шўртан"ни таслим қилган бўлса, "Бухоро" ва "Сурхон" билан дурангга имзо чекди. 

Камолиддин Тожиев ("Пахтакор") — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 3:1

Тожиев шогирдлари чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи" устидан зафар қучди. Шу билан бирга, "Сурхон"ни мағлуб қилиб, "Шўртан" билан дуранг ўйнади. 

Баҳром Ҳайдаров (Қўқон-1912) — 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 4:3

"Қўқон-1912" ойни "Қизилқум"ни мағлуб қилиб бошлади, кейин эса "Хоразм" ва "Бунёдкор" енгилмаган ҳолда 5 очко ишлади. 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ