Суперлига. “Пахтакор” ўз майдонида “Насаф” билан жанговор дуранг қайд этди

Суперлига. “Пахтакор” ўз майдонида “Насаф” билан жанговор дуранг қайд этди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди.

“Пахтакор” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Дастлаб, 42-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар футболчиси Сардорбек Баҳрамов орадаги фарқни йўққа чиқарди. 90+2-дақиқада эса Фламарион пенальтидан гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Бобур Абдухолиқов 90+3-дақиқада мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, “аждарлар”нинг очколари сони 13 тага етиб, турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. “шерлар” эса 25 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Суперлига
ПахтакорПахтакор
vs
Game ended in draw.
НасафНасаф

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ