
- #Ўзбекистон
- #Суперлига
- #Сўғдиёна
- #Нефтчи
- #Насаф
- #Қизилқум
- #Металлург
- #Бунёдкор
- #Навоий
- #Тошкент вилояти
- #Тошкент
- #Бекобод
- #Жиззах
- #Қарши
- #Фарғона
Суперлига. "Пахтакор" эртага ютса, чемпион бўлади. "Қизилқум" ўтиш ўйинида қатнашадиган бўлди (турнир жадвали)
- 23-ноябр 2023, 20:38
- 8
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург", "Нефтчи" - "Қизилқум" ва "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳслари якунланди.
"Бунёдкор" ва "Металлург" ўртасидаги ўйинда 1:0 ҳисобида "қалдирғочлар" ғалаба қозонган бўлса, "Нефтчи" ўз уйида "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида таслим этди. Шунингдек, "Насаф" Қаршида "Сўғдиёна" билан муроса кўчасини танлади - 0:0.
Ушбу ўйинлардан сўнг Суперлига турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Шу тариқа, эртага "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон"дан устун келса (3 очко олса), чемпионат якунига 1 тур қолганида муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилади. Қолаверса, 22 очко тўплаган "Қизилқум" сўнгги турдаги натижадан қатъий назар ўз ўрнида қоладиган бўлди. Бу шуни англатадики, навоийликлар Суперлига ўйинлари тугагач, 6 декабрь санасида "Қўқон-1912" жамоаси билан Суперлига йўлланмаси учун куч синашади.
