Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди
- 18-апрел, 19:56
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган марказий беллашув ўз ниҳоясига етди.
Исломбек Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" ўз уйида "Насаф"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
Дастлаб, Учрашувнинг 17-дақиқасида “Нефтчи” ҳисобни очди. Голга эса Жокич муаллифлик қилди.
"Насаф" эса биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштира олди. Бобурбек Абдухолиқов Қувонч Хушвақтовнинг узатмасидан сўнг орадаги фарқни йўққа чиқазди.
64-дақиқада эса фарғоналиклар Жамшид Искандеровнинг пенальтидан киритган голи эвазига яна олдинга чиқиб олди.
Суперлига
vs
Neftchi won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ