Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқада урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди
- 7-апрел, 21:13
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигасининг 6-тур баҳсларига старт берилди. Ушбу турда мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлди. “Бобур Арена”да “Андижон” “Навбаҳор”ни қабул қилди. Учрашув бироз кескин курашлар остида ўтди. Тўп назорати ва хавфли вазиятлар борасида “лочинлар” устунлик қилган бўлса-да, "бургутлар” посбони чиройли сейвлари эвазига жамоаси жонига оро кирди. Бироқ ўйинга қўшиб берилган 6-дақиқада Гиорги Жгереная боши билан гол уриб, "Навбаҳор"га 3 очко тақдим этди. Якуний ҳисоб 1:0.
Суперлига
vs
Navbakhor won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ