Суперлига. "Насаф" Самарқандда "Андижон"ни мағлуб этди
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тур баҳслари давом этмоқда. Самарқанддаги "Динамо" марказий стадиони "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги беллашувга мезбонлик қилди. Учрашувда жамоалар жанговар учрашувни мухлисларга тақдим этди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 77-дақиқага келиб, Зафармурод Абдураҳматовнинг соло юриши ва идеал пасидан сўнг Мурод Раҳматов "бургутлар" дарвозасини ишғол этиб, "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйинда ягона бўлиб қолди ва "аждарлар" 3 очкони қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ